Бозорларда 130 тоннадан зиёд маҳсулот савдодан олиб ташланди

1 дақиқа ўқиш225
Бозорларда 130 тоннадан зиёд маҳсулот савдодан олиб ташланди

Ўзбекистон бозорларида аҳоли саломатлигига хавф туғдирадиган катта миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари савдодан олиб ташланди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълумотича, жорий йилнинг ўтган ойлари давомида сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган 130 тоннадан ортиқ маҳсулот ҳамда уй шароитида тайёрланган таомлар расман тақиқланиб, браковка қилинди.

Қўмита изоҳича, бундай чоралар аҳолини хавфсиз ва сифатли маҳсулот билан таъминлаш, заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда бозорларда санитария талабларини кучайтириш мақсадида амалга оширилди.

Республика бўйлаб 300 та деҳқон бозорида Ички ишлар органлари, солиқ инспекциялари, ветеринария хизмати ва бозор маъмурияти билан ҳамкорликда доимий назорат тизими жорий этилган. Шу орқали бир қатор қоидабузарликлар фош қилинди. Хусусан, санитария талабларига риоя қилмасдан аравачаларда ёки махсус кийимсиз маҳсулот сотган 514 нафар фуқаро аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, жарималар қўлланди.

Текширув жараёнида бозорларда бир қатор тизимли муаммолар ҳам очиқланди. Масалан, 111 та бозорда гўшт сотиш учун, 158 та бозорда эса сут ва сут маҳсулотлари учун махсус жиҳозланган павилонлар йўқлиги қайд этилди. Шунингдек, 27 та бозорда ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мавжуд эмаслиги, 8 та бозорда жамоат ҳожатхоналари ва 17 та бозорда чиқиндиларни йиғиш жойлари ташкил этилмагани маълум бўлди.

Бундан ташқари, 80 та бозор сув таъминоти билан таъминланмаган, 142 та бозорда эса оқова сувларни йиғиш ва зарарсизлантириш тизими йўлга қўйилмаган. Шу билан бирга, 77 та бозорда дезинфекция, дезинсекция ва дезартизация ишларини амалга ошириш учун ваколатли ташкилотлар билан шартнома ҳам мавжуд эмас.

Мутасаддилар таъкидлашича, мазкур камчиликларни бартараф этиш учун ҳудудий маъмуриятлар ва тегишли идоралар олдига аниқ вазифалар қўйилган. Бу эса аҳолининг ҳар куни сотиб оладиган маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлашда муҳим қадам ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?