Термизда она вояга етмаган боласини рулига ўтқазди

1 дақиқа ўқиш193
Термизда она вояга етмаган боласини рулига ўтқазди

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида жамоатчилик орасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат қайд этилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси маълумотича, бир аёл ўзининг вояга етмаган ўғлини автомашина рулига ўтқазиб, йўлда ҳаракатланишига йўл қўйган.

Ҳодиса тасодифан эмас, балки шаҳардаги таълим муассасаси яқинида ўрнатилган видеокузатув камералари орқали қайд этилди. Кадрларда она боласига рульни ишониб топширгани ва йўлда ҳаракатлангани аниқ кўринади. Мутахассислар таъкидлашича, бу нафақат боланинг ҳаёти, балки йўлдаги барча иштирокчилар хавфсизлиги учун катта таҳдиддир.

Вилоят ЙҲХБ хабарида айтилишича, бу каби ҳолатлар таълим муассасалари атрофида ўрнатилган камералар орқали мунтазам кузатиб борилади. Агар ота-оналар фарзандининг салоҳиятини “кўз-кўз қилиш” мақсадида қонунга хилоф ҳаракат қилса, улар аниқланади ва белгиланган тартибда жавобгарликка тортилса, ажаб эмас.

«Қонун ўйинчоқ эмас. Автомашина бошқариш фақатгина белгиланган ҳуқуқ мавжуд бўлганда мумкин. Вояга етмаган фарзандни рульга ўтқазиш — бу хавфли ва масъулиятсиз ҳаракат», — дейилади ЙҲХБ баёнотида.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу каби “тажриба”лар болаларда нотўғри кўникмалар шакллантириши ва келгусида янада оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу боис барча ота-оналардан эҳтиётликка ва қонун қоидаларига риоя қилишга чақирилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?