Вояга етмаган 3 нафар фарзандга 100 миллион сўм алимент қарзи ундирилди

Вояга етмаган 3 нафар фарзандга 100 миллион сўм алимент қарзи ундирилди

Фарзанд таъминоти - ота-онанинг нафақат қонуний, балки муқаддас бурчидир!

Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан, вояга етмаган 3 нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши лозим бўлган Ш.Усанов узоқ вақт давомида ўз мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаб келган.

Қарздорга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жиноят иши қўзғатилди.

 Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан мазкур жиноят иши доирасида олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида қарздордан фарзандлари таъминоти учун 100 миллион сўм алимент қарзи тўлиқ ундирилиб, ундирувчи онанинг банк махсус пластик картасига ўтказиб берилди.

 Энг муҳими, ушбу маблағ уч нафар вояга етмаган фарзанднинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ва муносиб таъминотини таъминлашга хизмат қилади.

 Фарзандлар манфаати - қонун ҳимоясида!

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар