Фарғона вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган АЁҚШ аниқланди, деб хабар берди Ўзэнергоинспекция вилоят бошқармаси. Текширувлар чоғида “F.N.B.” МЧЖга тегишли ёқилғи қуйиш шохобчасидан олинган Аи-80 маркали бензин намунаси лаборатория таҳлилида давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Аниқланган қоидбузарликлар асосида “Ўзбекистон Республикаси Нефть маҳсулотлари тўғрисида”ги 940-сонли Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ 17,6 миллион сўм миқдорида жарима қўлланди. Бу миқдор сотилган ёқилғи қийматининг 50 фоизи ҳисобланади.
Шунингдек, корхонага сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувдан чиқариш ва унинг сифатини тиклаш бўйича кўрсатма берилган. Ўзэнергоинспекция назорати остида шохобчадаги қолган ёқилғи миқдори ҳам текширувдан ўтказилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!