Гиёҳванд ўсимлигини тандирда ёндириб қутилмоқчи бўлган аёл дрон ёрдамида қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш301
Гиёҳванд ўсимлигини тандирда ёндириб қутилмоқчи бўлган аёл дрон ёрдамида қўлга олинди

Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидаги Арабхона қишлоғида яшовчи аёл ўз томорқасида гиёҳвандлик моддаси ҳисобланадиган “каннабис” ўсимлигини парваришлаётгани дрон орқали аниқланди. Ушбу ҳолат Бухоро вилояти ИИБ, солиқ ва профилактика органлари томонидан олиб борилаётган кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар чоғида фош қилинди.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев “Xabar.uz” нашрига маълум қилишича, сўнгги ойларда ички ишлар органлари томонидан маҳаллалардаги ҳовли ва томорқаларда гиёҳванд модда турларини ноқонуний парваришлаш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўрилмоқда.

Айнан шундай тадбирлардан бири пайтида, Шофиркон тумани Қайрағоч маҳалласининг бир хонадонида дрон орқали кузатув амалга оширилиб, томорқада ноқонуний усулда каннабис етиштирилаётгани аниқланган.

Маълумотга кўра, дрон уй ҳудудида айланаётган пайтда, аёл ундан шубҳалана бошлаган ва вазиятни англаб, шошилинч равишда ўсимликларни узиб, уларни ёқиб юборишга уринган. Шу мақсадда у тезда тандирни ёққан ва ўсимликларни ташлаб, далилларни йўқ қилишга ҳаракат қилган.

Бошланғич сўровда у шундай деган: “Уйимиз устидан учиб ўтаётган дрон “ишкал” чиқаришини олдиндан пайқаб қолдим. Шунинг учун ҳам зудлик билан томорқамдаги ўсимликларни узиб, уларни тандирда ёқиб ташлаш учун олов ёқдим. Аммо, улгуролмадим... айбимни тан оламан”.

Бироқ профилактика инспекторлари олинган хабар асосида манзилга тезкорлик билан етиб боришган. Аёл аввалига дарвозасини очишни истамаган бўлса-да, бир неча дақиқадан сўнг қонуний талабларга бўйсинишга мажбур бўлган. Ундан сўнг ҳовли кўздан кечирилиб, кўп миқдордаги ўсимликлар аниқланган.

Бухоро вилояти ИИБ эксперт-криминалистика маркази томонидан олиб борилган кимёвий экспертиза натижасига кўра, томорқада етиштирилган ва йўқ қилишга уринган ўсимликлар “каннабис” эканлиги расман тасдиқланган. Ҳолат белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган. Ҳозирда аёлнинг қонуний жавобгарликка тортилиши масаласи кўриб чиқилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?