Ўзбекистонда “Deadpool” номли йирик наркотармоқ фош этилди

1 дақиқа ўқиш420
Ўзбекистонда “Deadpool” номли йирик наркотармоқ фош этилди

Ўзбекистон божхона органлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда мамлакатда фаолият юритган энг йирик наркотармоқни фош этди. Расмий маълумотларга кўра, “Deadpool” номли Телеграм наркодўкон 2017 йилдан буён фаолият юритиб келган ва 4 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган.

Жорий йилнинг август–сентябрь ойларида ўтказилган кўп босқичли тезкор операциялар чоғида мазкур тармоқнинг етакчи тарқатувчилари қўлга олинди.

31 август куни Андижон вилоятида қирғиз-ўзбек чегараси яқинида 602 грамм “alfa-PVP” синтетик моддасини қабул қилиб олаётган фуқаро ушланди. Тергов жараёнида у 2023 йилдан буён наркодўкон ишчиси эканини ва уч йил ичида 50 килограммга яқин модда тарқатганини маълум қилди.

10 сентябрь куни Тошкент вилоятида ўтказилган “назорат остида етказиб бериш” амалиётида яна икки фуқаро 492 грамм “клефедрон”ни қабул қилаётган пайтда қўлга олинди. Улар ярим йил давомида ҳар бири ойига ярим килограммга яқин синтетик модда тарқатиб келганини тан олди.

Тергов маълумотларига кўра, ушбу етакчи тарқатувчиларнинг ҳар бирига боғлиқ камида ўн нафар майда тарқатувчи — “закладчик” бўлган. Улар моддаларни асосан Тошкент ва Чирчиқ атрофидаги боғлар ҳамда таълим муассасалари яқинида яшириш орқали тарқатишган.

Ҳозирда божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ва тезкор тадбирлар давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?