Самарқандда болани урган мактаб котибаси ишдан бўшатилди

1 дақиқа ўқиш169
Самарқандда болани урган мактаб котибаси ишдан бўшатилди

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидаги 71-мактабда рўй берган нохуш ҳолат жамоатчиликнинг эътиборини тортди. Маълум бўлишича, мактаб ходимаси бошланғич синф ўқувчисига қўл кўтаргани учун ишдан озод этилди, деб хабар берди vilmaktab.uz.

6 октябрь куни соат 09:30 ларда мактабнинг кадрлар бўйича менежери Қ.С. танаффус вақтида ўз фарзандининг шикоятини эшитган. Унга кўра, бола синфдоши билан тортишиб қолган ва жаҳли чиққан она ўша синфга кириб, болани уриб юборган.

Тез орада вазият ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан назоратга олинган. Боланинг жароҳат олган-олмаганини аниқлаш учун экспертиза тайинланган. Текширув натижаларида болага енгил тан жароҳати етказилгани маълум бўлди.

Шундан сўнг, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ходимнинг меҳнат шартномаси бекор қилинганини маълум қилди. Шу билан бирга, мактабда ички интизом қоидаларига риояни таъминламаган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига ҳам интизомий жазо чораси кўрилди.

Бу ҳолат яна бир бор таълим муассасаларида мулоқот маданияти, сабр-тоқат ва болаларга нисбатан эҳтиёткорликнинг муҳимлигини эслатди. Болаларни тарбиялаш нафақат билим бериш, балки эҳтиром ва меҳр билан муносабатда бўлишни ҳам талаб қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?