Қашқадарёда эркак жанжал вақтида хотинининг қўлини тишлади

1 дақиқа ўқиш135
Қашқадарёда эркак жанжал вақтида хотинининг қўлини тишлади

Қашқадарё вилоятида эркак оилавий жанжал вақтида турмуш ўртоғининг ўнг қўлини тишлаб, унга енгил тан жароҳати етказган. Суд ҳужжатига кўра, эркак маъмурий жавобгарликка тортилган.

Маълум қилинишича, 1993 йилда Чироқчи туманида туғилган эркак турмуш ўртоғи билан оилавий масалада жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида у аёлни ҳақорат қилиб, ўнг қўлини тишлаган.

Судда эркак қилган ишидан пушаймонлигини билдирган ва хотинидан кечирим сўраган. Аёл эса турмуш ўртоғига нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.

Суд эркакнинг ҳаракатларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59²-моддаси 2-қисмида назарда тутилган оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик сифатида баҳолаган. Мазкур норма хотинига ёки эрига қасддан енгил тан жароҳати етказиш учун жарима ёки маъмурий қамоқ жазосини назарда тутади.

Суд қарорига кўра, эркакка 824 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?