date

Бекободда электр қармоқ билан балиқ тутганлар 8 миллион сўмлик зарар етказди

Бекободда электр қармоқ билан балиқ тутганлар 8 миллион сўмлик зарар етказди
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида экологик қонунбузарлик ҳолати аниқланди. “Янгиҳаёт” маҳалласида икки фуқаро – М.У. ва А.С. “Шоликор” зовурида электр қармоқдан фойдаланиб, ноқонуний тарзда “Кумуш товон балиғи”ни овлаганликда гумон қилинмоқда.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоматериал асосида Экология вазирлигининг Давлат экологик назорат инспекцияси ҳамда Бекобод тумани ИИБ билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида фуқароларнинг овчилик қоидаларини бузиб, “Ов қилиш тўғрисида”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш тўғрисида” ҳамда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлар талабларига зид ҳаракат қилгани аниқланди.

Ноқонуний ов натижасида ҳайвонот дунёсига 8 миллион 240 минг сўм зарар етказилган. Бу миқдор Вазирлар Маҳкамасининг 80-сонли қарорида белгиланган меъёрларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чораларни кўриш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага тақдим этилди.

Экология вазирлиги фуқаролардан табиатга бефарқ бўлмасликни, қонунчилик талабларига амал қилишни ва ноқонуний овга чек қўйишда ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишни сўраб қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бекободда электр қармоқ билан балиқ тутганлар 8 миллион сўмлик зарар етказди