Учтепа туманида ноқонуний электрон тамаки маҳсулотларининг савдосига чек қўйилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Ҳ.” МЧЖга қарашли савдо нуқтасида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотилаётгани аниқланган.
Аниқланишича, дўкон сотувчиси Б.Э. харидорга хорижда ишлаб чиқарилган бир дона электрон сигаретни 320 минг сўмга сотаётган вақтда қўлга олинган. Дўконни текшириш чоғида умумий қиймати 76,7 миллион сўмдан ортиқ бўлган 18 хил турдаги 880 дона акциз маркасиз маҳсулотлар топилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) бўйича жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Учтепада ноқонуний электрон сигарет савдосига чек қўйилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар