date

Тошкентда ноқонуний тамаки савдоси фош этилди

Тошкентда ноқонуний тамаки савдоси фош этилди

Тошкент шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.С. хорижда ишлаб чиқарилган, акциз маркасисиз тамаки маҳсулотларини фуқаро З.Х.га сотаётган вақтида ушланган. Аниқланишича, савдо жараёни ноқонуний тарзда амалга оширилган.

Текширув давомида ундан умумий қиймати 53,7 миллион сўмлик бўлган 52 турдаги жами 1 192 дона тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Департаментнинг Миробод тумани бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Д. 23 турдаги 601 дона акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро С.Д.га 42,3 миллион сўмга сотаётган пайтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ноқонуний тамаки савдоси фош этилди