1 сентябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ошади

1 сентябрдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ошади

1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўмдан 440 минг сўмга оширилиши муносабати билан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам ўзгаради. Солиқлар, йиғимлар, давлат божи, давлат хизматлари ва лицензиялар учун тўловлар ҳам янги БҲМ асосида ҳисобланади.

Янги миқдор бўйича хавфсизлик камарини тақмаслик, шунингдек, техник кўрикдан ўтмаган ёки аптечкаси бўлмаган транспорт воситасидан фойдаланиш учун 220 минг сўм жарима белгиланади.

Ҳужжатларсиз ёки суғуртасиз автомобил бошқарганлик учун жарима 440 минг сўмни ташкил этади. Тўхташ қоидаларини бузиш 880 минг сўмга тушади.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар:

• Хавфсизлик камарини тақмаслик, 0,5 БҲМ — 220 000 сўм
• Техник кўрикдан ўтмаслик ёки аптечка бўлмаслиги, 0,5 БҲМ — 220 000 сўм
• Ҳужжатларсиз бошқариш, 1 БҲМ — 440 000 сўм
• Суғуртасиз бошқариш, 1 БҲМ — 440 000 сўм
• Қизил чироқда ҳаракатланиш, 3 БҲМ — 1 320 000 сўм
• Тақиқланган жойда тўхташ, 2 БҲМ — 880 000 сўм
• Рулда телефондан фойдаланиш, 3 БҲМ — 1 320 000 сўм
• Давлат рақамисиз бошқариш, 5 БҲМ — 2 200 000 сўм
• Тезликни соатига 20 километргача ошириш, 1 БҲМ — 440 000 сўм
• Тезликни соатига 20–40 километрга ошириш, 5 БҲМ — 2 200 000 сўм
• Тезликни соатига 40–60 километрга ошириш, 9 БҲМ — 3 960 000 сўм
• Тезликни соатига 60 километрдан кўпроқ ошириш, 15 БҲМ — 6 600 000 сўм
• Қарама-қарши ҳаракат йўлагига чиқиш, 10 БҲМ — 4 400 000 сўм
• Маст ҳолда автомобил бошқариш, 40 БҲМ — 17 600 000 сўм
• Рухсатсиз қорайтирилган ойна билан ҳаракатланиш, 25 БҲМ — 11 000 000 сўм

Энг катта жарима маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун белгиланган бўлиб, унинг миқдори 17,6 миллион сўмга етади. Рухсатсиз қорайтирилган ойна учун эса 11 миллион сўм жарима қўлланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар