date

Тунги клуб олдидаги муштлашув: Акмал Шукуровга 8 йил 1 ой қамоқ жазоси белгиланди

Тунги клуб олдидаги муштлашув: Акмал Шукуровга 8 йил 1 ой қамоқ жазоси белгиланди

Тошкент шаҳрида жойлашган тунги клуб олдида содир бўлган муштлашув иштирокчиси Акмал Шукуров суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида ўтказилган суд мажлисида Акмал Шукуровга Жиноят кодексининг:

  • 104-моддаси 2-қисми “э” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш),
  • 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик),
  • 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик)

моддалари бўйича айб эълон қилинди. Суд унга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазони у умумий тартибли колонияда ўтайди.

Мақсадга кўра, ҳодиса 2025-йил 16-мартга ўтар кечаси соат 02:30 лар атрофида Яккасарой туманидаги ресторанлардан бирида содир бўлган. Шукуров ўзининг таниши, 40 ёшли Хуршид билан ўзаро жанжаллашган. Можарони ажратмоқчи бўлган 35 ёшли Борис Акмалнинг зарбасидан оғир тан жароҳати олган.

Шифокорлар Борисга бош мия жароҳати, юз соҳасида чуқур шикастланиш ташхисини қўйишган ва у зудлик билан шифохонага ётқизилган. 5 соатлик мия операцияси (трепанация) ўтказилиб, бемор сунъий комага туширилган.

Суд ҳукми эълон қилинган бўлса-да, томонлар белгиланган тартибда Тошкент шаҳар судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят киритиш ҳуқуқига эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тунги клуб олдидаги муштлашув: Акмал Шукуровга 8 йил 1 ой қамоқ жазоси белгиланди