ЙПХни айблаган ҳайдовчи кейинчалик хатосини тан олиб узр сўради

ЙПХни айблаган ҳайдовчи кейинчалик хатосини тан олиб узр сўради

Андижон вилоятида давлат рақам белгисини қасддан яшириб ҳаракатланган ҳайдовчига нисбатан қонунчиликка мувофиқ маъмурий чоралар кўрилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, эшикларни очиш хизмати билан шуғулланувчи фуқаро ўзи бошқараётган Matiz автомобилининг олд ва орқа давлат рақам белгиларини қора целлофан билан ёпган ҳолда ҳаракатланган. ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Аниқланишича, мазкур ҳайдовчи бундан 10 кун аввал ҳам худди шу қоидабузарликни содир этган. Ўшанда у давлат рақам белгисини скотч билан ёпиб ҳаракатлангани учун тўхтатилган ва профилактик суҳбатдан сўнг огоҳлантириш билан қўйиб юборилган. Аммо ҳайдовчи бундан тегишли хулоса чиқармаган.

Шундан сўнг фуқаро ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимларини танқид қилган видеони эълон қилган. Бироқ кейинчалик ўз ҳаракатлари нотўғри бўлганини тан олиб, қонун доирасида кўрилган чораларга нисбатан эътирози йўқлигини маълум қилди. Шунингдек, у обуначиларидан ҳам узр сўради.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шу билан бирга, транспорт воситаси вақтинча жарима майдончасига жойлаштирилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар