Талабанинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди

1 дақиқа ўқиш133
Талабанинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи 5 йилга қамалди

Фарғона шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, пиёданинг ўлимига сабабчи бўлган мотоцикл ҳайдовчисига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

Хабар қилинишича, фожиали ҳодиса Фарғона шаҳрининг “Жўйдам” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Фарғона кўчасида кечки соат 19:30 атрофида содир бўлган. 29 ёшли ҳайдовчи давлат рўйхатидан ўтказилмаган, техник ҳужжатлари ва давлат рақам белгиси мавжуд бўлмаган мотоциклни бошқариб келаётган вақтда светофорнинг тақиқловчи сигналига амал қилмаган.

Натижада у белгиланган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оғир жароҳат олган фуқаро воқеа оқибатида вафот этган. Маълум бўлишича, марҳум Риштон туманидан бўлиб, Фарғона шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олган талаба бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган иш жараёнида айбланувчи мотоциклни тўрт ой давомида ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқариб келганини тан олган. Шу билан бирга, у ЙТҲ вақтида ўзи ҳам жароҳат олгани сабабли воқеа тафсилотларини тўлиқ эслай олмаслигини билдирган.

Суд қарорига кўра, ҳайдовчи 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди ва унга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, суд ҳукми билан жабрланувчи томон фойдасига 44 миллион сўм моддий ҳамда 100 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?