Тошкентда эркак аёлига қурол кўтариб зўравонлик қилди

1 дақиқа ўқиш200
Тошкентда эркак аёлига қурол кўтариб зўравонлик қилди

Тошкент вилоятида хотинига нисбатан зўравонлик содир этган эркак қўлга олинди, деб хабар берди мутасаддилар. Маълумотларга кўра, 22 октябрь куни “Кўксарой” маҳалласида яшовчи 33 ёшли Р.Қ. оилавий келишмовчилик туфайли аёли Н.Ш.нинг ёнига ов қуроли билан бориб, унга таҳдид қилган ва тан жароҳати етказган.

Текширув жараёнида эркак 2021 йилдан буён Овчилик жамияти аъзоси бўлгани, қурол эса расман унга тегишли экани аниқланган. Ҳодисадан сўнг у Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортирилди.

Шунингдек, айбланувчининг овчилик гувоҳномаси бекор қилинди ва ТОЗ-34 русумли қурол мусодара қилинди. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, жабрланувчида ҳаётга хавф туғдирмайдиган, қисқа муддатли носоғломликка олиб келган енгил жароҳатлар борлиги тасдиқланган.

Ҳолат вилоят ички ишлар идораси назоратига олинган, Оҳангарон тумани терговчилари суриштирувни давом эттирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?