
Тошкент шаҳрида реклама паспортисиз ҳаракатланаётган автомобилларга қарши рейдлар кучайтирилди, деб хабар берди Шаҳар ҳокимлиги.
Охирги текширувлар давомида 470 та автомобил кўздан кечирилди. Улардан 390 тасида реклама паспорти мавжуд эмаслиги аниқланган. 389 нафар ҳайдовчига огоҳлантириш хати берилган, 1 та автомобил эса жарима майдонига олиб кетилган.
Рейд тадбирлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги, IIBB YHXB ва Рақобат қўмитаси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, реклама жойлаштиришни қонунийлаштириш учун my.gov.uz портали орқали махсус реклама паспорти олиш талаб этилади.
Тадбирлар реклама бозорида тартибни ўрнатиш, ноқонуний эълонлар сонини камайтириш ва шаҳар кўринишини яхшилашга қаратилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.