Қашқадарёда «жин чиқариш» маросимидан сўнг фуқаронинг жағи қийшайгани айтилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан диний маросим ўтказган икки эркак маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда суд ҳужжатига асосланган маълумотлар тарқалди.
Қайд этилишича, икки эркак тегишли диний маълумотга эга бўлмаган ҳолда 2026 йил 22 июн куни фуқаронинг уйида диний маросим ўтказган. Суд ҳужжатида келтирилишича, маросим давомида фуқаронинг «ичида жин борлиги» айтилиб, уни «даволаш»га уринишган.
Суддаги баёнотга кўра, жараён вақтида фуқаронинг қўли ва бўйни қайрилган. Шундан сўнг унинг жағи қийшайиб қолгани айтилган.
Суд икки эркакни диний маросимларни белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликда айбдор деб топган. Улардан бирига БҲМнинг 30 баравари — 12 миллион 360 минг сўм, иккинчисига эса 20 баравари — 8 миллион 240 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.






























Изоҳлар 0
…