Жиззахда Matiz ва ЗИЛ тўқнашуви уч киши ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш206
Жиззахда Matiz ва ЗИЛ тўқнашуви уч киши ҳалок бўлди

Жиззахда содир бўлган навбатдаги фожиавий ЙТҲ жамоатчиликни ташвишга солди. 23 ноябрь куни эрталаб, соат 08:10 ларда Амир Темур МФЙдан ўтувчи “Жиззах–Ғаллаорол” трассасида қайғули ҳодиса рўй берди.

ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, 1998 йилда туғилган Matiz ҳайдовчиси олдиндаги автомобилни қувиб ўтмоқчи бўлиб, қарши йўлакка чиққан ва шу пайтда тўғридан-тўғри ҳаракатланиб келаётган ЗИЛ-130 юк машинаси билан қаттиқ тўқнашган.

Зарба оқибати оғир бўлди: Matiz ҳайдовчиси ва салондаги икки йўловчи ҳодиса жойида ҳалок бўлди. Қутқарув ва тиббий хизматлар жамоаси фожеадан сўнг тезкор равишда етган бўлса-да, уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ Тергов бўлими Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?