Кийим ичига 30 қуш яширган фуқаро чегарада ушланди

Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона постида ноодатий ҳолат аниқланди: божхоначилар қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаронинг ҳаракатларидан шубҳа қилиб, уни махсус сканер орқали текширишди.
Тасвирларда стандартга тўғри келмайдиган контурлар кўрингач, фуқаро белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилган. Текширув чоғида энг кутилмаган манзара очилди — эркак кийимининг ички қисмига 30 бош саъва қушини яшириб олгани маълум бўлди. У буни на оғзаки айтган, на декларация қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари текширув олиб боряпти. Айни кунларда Самарқандда CITEC конференцияси бўлаётгани инобатга олинса, бундай қонунбузарликларнинг олдини олиш янада муҳим аҳамият касб этмоқда.
- #Тошкент Вилояти
- #Навоий Пости
- #Божхона Текшируви
- #Қонунбузарлик
- #Саъва Қуши
- #Тошкент
- #Навоий
- #Бојхона
- #Фуқаро
- #Конференция
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…