Тошкент ва олти ҳудудда кучли шамол ҳамда чанг кузатилади

Бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида, шунингдек, тоғли ҳудудларда шамол тезлиги секундига 13–18 метргача кучайиши кутилмоқда.
Кучли шамол айрим жойларда ер устидан чанг кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса йўлларда ва очиқ ҳудудларда кўриниш масофасини қисқартириши эҳтимолини оширади.
Тошкент шаҳрида шамол тезлиги секундига 10–12 метргача етиши прогноз қилинган. Пойтахтнинг айрим қисмларида чанг кўтарилиб, кўриниш вақтинча ёмонлашиши мумкин.
Аҳолига дарахтлар, реклама пешлавҳалари ва электр узатиш тармоқлари яқинида турмаслик тавсия этилмоқда. Автомобилларни ҳам дарахтлар ёки мустаҳкам бўлмаган иншоотлар остида қолдирмаслик керак.
Уй ва биноларда деразаларни маҳкам ёпиш, зарурат бўлмаса, кучли шамол пайтида ташқарига чиқмаслик сўралган.
Фавқулодда ҳолатларда 112 ёки 1055 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.






























Изоҳлар 0
…