
Озарбайжонда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл элчихона кўмагида ватанга қайтарилди, деб хабар берди “Дунё” агентлиги. Элчихона дипломатияси хорижда қийналаётган фуқароларга мунтазам ёрдам беришда давом этмоқда.
Соғлигида жиддий муаммолар, жумладан, микроинфаркт билан боғлиқ ҳолатлар кузатилган аёл элчихонага мурожаат қилиб, ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраган.
Маълумотларга кўра, фуқаро йиллар давомида зарур ҳужжатларсиз яшаб келган ва кўчиб юришлар натижасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ҳам йўқотган. Бу эса унинг қонуний мақомини анча мураккаблаштирган.
Тиббий ҳолати, доимий яшаш манзили йўқлиги ва оғир моддий шароитини инобатга олган ҳолда, элчихона томонидан авиачипта хариди ҳам ўз ичига олган тезкор репатриация чоралари кўрилган.
Айни вақтда фуқаро Ўзбекистонга етказилган бўлиб, унга тегишли мутасадди идоралар томонидан зарурий тиббий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.