Ишда ҳалок бўлган ходима учун 800 миллион тўланди

1 дақиқа ўқиш238
Ишда ҳалок бўлган ходима учун 800 миллион тўланди

Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан муҳим суд қарори чиқди — меҳнат жараёнида ҳалок бўлган тиббиёт ходимасининг қариндошига қарийб 796 миллион сўм компенсация тўлаб берилди. Бу ҳақда Aniq.uz хабар берди.

Маълумотларга кўра, тиббиёт ходимаси иш жараёнида йиқилиб оғир жароҳат олган ва даволанишига қарамай вафот этган. Марҳуманинг қизи онасининг меҳнат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлганини асос қилиб судга мурожаат қилган ва иш Олий судгача етиб борган.

Олий суд ишни холис кўриб, Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасини марҳуманинг қизи — Ш.Я. фойдасига компенсация тўлаш мажбуриятини кучда қолдирди. Қарор ижросини амалга ошириш учун МИБ томонидан чоралар кўрилган, чунки ташкилот маблағни ихтиёрий тўламаган.

Мажбурий ижро натижасида 795 миллион 643 минг сўм тўлиқ ундирилди. Бу ҳолат меҳнат жараёнида ходимларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги давлат томонидан алоҳида ҳимоя қилинишини яна бир бор тасдиқлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?