Тошкентда чиқинди майдончасидаги ноодатий эълон ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда

Тошкентнинг Юнусобод туманида 15 ёшгача бўлган болаларга маиший чиқиндиларни ташқарига олиб чиқиш тақиқлангани ҳақидаги эълон ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Тарқалган суратда чиқинди йиғиш майдончаси яқинига ўрнатилган эълонда 15 ёшга тўлмаган болаларга чиқиндиларни ташқарига олиб чиқиш мумкин эмаслиги қайд этилган.
Мазкур ёзув Юнусобод туманининг 4-мавзесидаги 51-уй яқинида жойлашган чиқинди йиғиш майдончасида аниқлангани айтилмоқда.
Бироқ эълонда бундай чеклов жорий этилишига нима сабаб бўлгани ёки унинг қайси тартиб асосида белгиланганига изоҳ берилмаган.
Ҳозирча мазкур тақиқнинг сабаби ва ким томонидан ўрнатилгани юзасидан қўшимча маълумот берилмаган.































Изоҳлар 0
…