Чироқчида ногиронлиги бўлган эркакни калтаклаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Чироқчида ногиронлиги бўлган эркакни калтаклаш бўйича жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ногиронлиги бўлган эркак бир гуруҳ шахслар томонидан калтаклангани акс этган видеолар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдириб, воқеа тўлиқ ўрганилганини маълум қилди. Текширув давомида ҳодисада иштирок этган барча шахслар аниқланган.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов якунига кўра, воқеада иштирок этган шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Қонунбузарлик содир этган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар