Фарзандларини кўришга келган эркак собиқ хотининг уйида калтаклангани айтилмоқда

Тошкентнинг Сергели туманида фарзандларини кўриш учун собиқ турмуш ўртоғининг уйига борган эркак унинг оила аъзолари билан жанжаллашиб, калтакланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 9 август куни содир бўлган.
1991 йилда туғилган Б.Р. фарзандларини кўриш мақсадида собиқ турмуш ўртоғи, 1997 йилда туғилган Д.Қ.нинг Сергели туманидаги уйига борган.
Шу ерда у собиқ турмуш ўртоғининг оила аъзолари билан можаро чиқарган. Можаро вақтида 1965 йилда туғилган М.Қ. ва 1992 йилда туғилган Э.Қ. Б.Р.га нисбатан куч ишлатган. Оқибатда эркак тан жароҳатлари олган.
Ҳодиса тафсилотлари бўйича ҳозирча бошқа маълумотлар очиқланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.































Изоҳлар 0
…