Қашқадарёда қайнона зулмига чидай олмаган келин ўз жонига қасд қилди

Қашқадарёда қайнона зулмига чидай олмаган келин ўз жонига қасд қилди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида содир бўлган аянчли воқеа жамоатчилик эътиборини тортди. Суд ҳукмига кўра, узоқ вақт давомида қайнонаси томонидан жисмоний ва руҳий тазйиқларга дуч келган келин оқибатда ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Суд материалларида қайд этилишича, 47 ёшли аёл 2022 йилдан 2025 йил октябрига қадар келинини мунтазам равишда ҳақорат қилиб келган, уни бир неча бор калтаклаган ва уйдан ҳайдаган. Шунингдек, турли баҳоналар билан келинига доимий равишда руҳий босим ўтказиб тургани аниқланган.

Тергов давомида қайнона келинининг ота-онаси билан мулоқот қилишини чеклагани, унга телефондан фойдаланишга рухсат бермагани ҳам маълум бўлган. Айрим ҳолатларда эса келинни сочидан тортиб кўчага судраб чиққан, юзи ва танасининг турли жойларига зарба бериб, тан жароҳати етказгани қайд этилган.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 2 октябрь куни келин ўзи яшаган хонадон ҳовлисидаги молхонада ўз жонига қасд қилган. Тергов хулосасига кўра, бу қарорга унинг узоқ вақт давомида учраган жисмоний ва руҳий тазйиқлари сабаб бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судида кўриб чиқилган иш натижасида қайнона келинни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишда айбдор деб топилди.

Суд унга нисбатан Жиноят кодексининг 103-моддаси иккинчи қисми «а» банди ҳамда 57-моддаси қўлланиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Бу иш оиладаги зўравонлик ва доимий руҳий босим қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яна бир бор кўрсатди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар