date

Яна бир оила тикланди

Яна бир оила тикланди

Эр ва хотиннинг ажримига ўртадаги ўзаро оилавий тушунмовчиликлар сабаб бўлиб, вояга етмаган икки нафар фарзандлар онаси қарамоғида бўлган. Ундирувчи эса вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун судга даъво ариза билан мурожаат қилган ва даъво талаби қаноатлантирилиб, Бюронинг Сергели туман бўлими иш юритувига алимент ундирувига оид ижро ҳужжати келиб тушган.

Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими иш юритувига, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 24.09.2025 йилдаги ижро ҳужжатига кўра, қарздор А.Б.дан ундирувчи Г.А.нинг фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 30.09.2025 йилда келиб тушган.

Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси С.Абдувосиқов томонидан томонларга олиб борилган ҳуқуқий тушунтириш ишлари натижасида, қарздор ота фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлмай, оилани тиклашга қарор қилиб, томонлар ярашган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Яна бир оила тикланди