Тошкентда ҳайдовчи аёлни уриб юбориб, қочиб кетди
1 дақиқа ўқиш271

3 декабрь куни Тошкентнинг Миробод туманида "Cherry" русумли автомобил ҳайдовчиси пиёдалар йўлида аёлни уриб юбориб, жойдан қочиб кетган. Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, аёл йўлни кесиб ўтаётганида автомобил катта тезликда уриб кетган. Жабрланган аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг бир нечта суяклари синган.
Шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчини қидириб топиш ишларини олиб бормоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…