Бухорода 17 ёшли йигит каналда чўкиб ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш79
Бухорода 17 ёшли йигит каналда чўкиб ҳалок бўлди

Бухоро вилоятининг Когон туманида аянчли ҳодиса юз берди. Каналда чўмилаётган 17 ёшли фуқаро сувга чўкиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 27 июнь куни соат 14:50 лар атрофида 112 қисқа рақами орқали Когон туманидаги «Сорғун» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналда 2009 йилда туғилган фуқаро чўмилаётган вақтда сувга чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса кенглиги 18–20 метр, чуқурлиги эса 7–8 метрни ташкил этувчи Шоҳруд каналида содир бўлган.

Хабар келиб тушиши билан Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирокида қидирув-қутқарув ишлари бошланган. Олиб борилган излаш ишлари натижасида фуқаронинг жасади 28 июнь куни соат 16:40 ларда топилиб, сувдан олиб чиқилди.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳодиса юзасидан тегишли идоралар томонидан дастлабки терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш чораларини кўрмоқда.

Афсуски, ёз фасли бошланганидан буён сув ҳавзаларида юз бераётган бундай бахтсиз ҳодисалар сони ортиб бормоқда. Мутасадди ташкилотлар фуқароларни фақат рухсат этилган ва хавфсиз деб белгиланган жойларда чўмилишга, сув ҳавзаларида эҳтиёткорлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?