date

Биологик қўшимча сифатида сотилмоқчи бўлган кучли дори воситалари аниқланди

Биологик қўшимча сифатида сотилмоқчи бўлган кучли дори воситалари аниқланди

Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дориларни биологик фаол қўшимча сифатида қадоқлаб сотишга уринган шахс қўлга олинди. ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва божхона органлари ўтказган тезкор тадбир давомида 1970 йилда туғилган фуқаронинг Учтепа туманидаги уйидан 1835 дона “Регапен” психотроп дори воситаси топилди.

Текширувда аниқланишича, ушбу дорилар таркибида прегабалин моддасининг юқори миқдорда бўлиши уларни кучли таъсир қилувчи ва назорат остидаги воситалар қаторига киритади. Шунга қарамай, шахс мазкур дориларни БАА (биологик фаол қўшимча) қутиларига солиб, дорихоналарда яширин тарзда сотмоқчи бўлган.

Ҳозирда гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва унга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Биологик қўшимча сифатида сотилмоқчи бўлган кучли дори воситалари аниқланди