Telegramда янги фирибгарлик: профил нусхалаб пул олишмоқда

1 дақиқа ўқиш23.5K
Telegramда янги фирибгарлик: профил нусхалаб пул олишмоқда

Telegram’да охирги ойларда янги турдаги фирибгарлик кескин кўпайгани ҳақида UZCERT огоҳлантирди. Маълум қилинишича, фирибгарлар Telegram-гуруҳларидаги очиқ @username маълумотларини кузатиб, гуруҳга қўшилмасдан туриб фойдаланувчилар профилларини тўлиқ нусхаламоқда. Улар сурат, исм-фамилия, био ва ҳатто @username’ни ҳам айни шаклда қайтариб яратади.

Шундан кейин фирибгарлар нусхаланган профил орқали гуруҳ аъзоларига шахсий хабар юллаб, “шошилинч пул керак”, “қарз бериб туринг” каби баҳоналар билан бегона банк карталарига пул ўтказишни сўрайди. Таниқли одамдан келгандек кўрингани учун айримлар вазиятни текширмасдан маблағ юбориб, молиявий талафотга учраяпти.

UZCERT фойдаланувчиларга бир қатор хавфсизлик чораларини эслатди:

– Telegram ҳисобини 2FA орқали мустаҳкамлаш;
– телефон рақами, расм ва “last seen” маълумотларини бегона одамлардан яшириш;
– номаълум аккаунтлардан келган пул сўраш ёки “ютуқ” хабарларига ишонмаслик;
– ўша одамга пул юборишдан олдин унга алоқада тасдиқлаб олиш;
– apk/exe каби файлларни очишдан олдин манбасини текшириш;
– актив сессияларни мунтазам кўриб чиқиб, тушунарсиз қурилмаларни ўчириш.

Муттахассислар таъкидламоқда: фирибгарликнинг бу тури тез ёйилмоқда, эҳтиёт чораларини қўллаш эса ҳар бир фойдаланувчининг шахсий хавфсизлигини таъминлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?