date

Чирчиқда икки МЧЖ миллиардлаб сўмлик электрни ўғирлагани фош бўлди

Чирчиқда икки МЧЖ миллиардлаб сўмлик электрни ўғирлагани фош бўлди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўтказилган навбатдаги рейдлар давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ йирик қоидабузарликлар аниқланди. Бу ҳақда “Ўзенергоинспексия” Республика ишчи гуруҳи маълум қилди.

Текширувда “Ҳ.Г.М.” МЧЖга қарашли бинода электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати фош бўлди. Корхона ҳисоблагични четлаб ўтган ҳолда фойдаланилган электр учун 685,9 миллион сўмлик зарар етказгани қайд этилди.

Шу каби қонунбузарлик “Ч.Й.Н.С.” МЧЖ фаолиятида ҳам аниқланган. Мазкур корхона ҳам рухсатсиз уланиш йўли билан электр энергиясидан фойдаланиб келгани маълум бўлиб, давлатга 565,6 миллион сўм зарар етказгани аниқланган.

Жами ҳисобда икки корхонанинг ноқонуний ҳаракати оқибатида 1,25 миллиард сўмдан ортиқ зарар келиб чиққан.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган. Айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Чирчиқда икки МЧЖ миллиардлаб сўмлик электрни ўғирлагани фош бўлди