Тошкентда ташландиқ жойдан боғ қурган фуқаро кутилмаганда жаримага тортилди

1 дақиқа ўқиш1.7K
Тошкентда ташландиқ жойдан боғ қурган фуқаро кутилмаганда жаримага тортилди

Тошкентнинг Яшнабод туманида икки йил давомида ташландиқ ерни яшил ҳудудга айлантирган Арсен Аванесян кутилмаганда 82,4 миллион сўм жаримага тортилди. Энг ажабланарлиси — унга худудни яна аввалги ҳолатига, яъни бўш ва қаровсиз кўринишга қайтариш талаб қилинди.

Маълумотларга кўра, у 2022 йилдан бошлаб ўз маблағи эвазига ерни тозалаб, минглаб кўчат экиб, йўлкалар, ўриндиқлар, ёритиш тизими ва видеокузатув ўрнатган. Аҳоли ҳам ташаббусни қўллаб-қувватлаб, 300 га яқин киши ободонлаштириш ишларида ихтиёрий қатнашган. Лойиҳа учун умумий 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлангани айтилади.

Аванесяннинг сўзларига кўра, у маҳалла билан келишган ва ҳокимият ҳам ишдан хабардор бўлган. Аммо текширув идоралари унинг ҳаракатини ер қонунчилигига зид деб топди ва йирик жарима ҳисоблаб чиқди.

Ҳозирча мутасадди органлар вазият юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?