Бухорода йўловчилар жасорати икки болани ўлимдан сақлади

1 дақиқа ўқиш334
Бухорода йўловчилар жасорати икки болани ўлимдан сақлади

Бухоро вилоятида юракни титратувчи ҳодиса содир бўлди. Турмуш ўртоғи бошқа аёлга уйланмоқчи эканини айтганидан сўнг, икки фарзанди бор аёл оғир руҳий зарба олиб, ўзи ва болалари ҳаётига тажовуз қилишга уринди. Воқеа 9 март куни Юзон маҳалласида қайд этилган.

Дастлаб у катта ўғлини ариққа ташлаган, кейин эса кичик ўғлини қучоқлаб сувга сакраган. Ҳушёр йўловчилар тезкорлик билан болаларни қутқариб қолишган — тўнғични дарров сувдан чиқаришган, кичигини эса онаси билан бирга олиб чиққан. Ҳар икки бола шифохонага етказилган ва улар жиддий шикаст олмагани маълум қилинди.

Олий суд матбуот хизматига кўра, аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 25-қисми 2-банди — “Икки ёки ундан ортиқ шахсни ночор ҳолатда ўлдиришга суиқасд” билан жиноят иши очилган. Суд якунига кўра, у тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Ҳодиса яна бир бор оилавий можаролар ва руҳий босим инсонни қай даражагача етиши мумкинлигини эсга солди. Жамоатчилик бу фожеани оғриқ билан қабул қилмоқда ва бундай ҳолатларда ёрдам сўраш қанчалик муҳим эканини қайд этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?