Наманганда болаларни босиб кетишга сал қолган ҳайдовчи жазоланди

1 дақиқа ўқиш304
Наманганда болаларни босиб кетишга сал қолган ҳайдовчи жазоланди

Наманган вилоятида болалар ҳаётини хавф остида қолдирган йўл-транспорт ҳолати жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. 15 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда Damas русумли автомашина пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган болаларга йўл бермагани акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан тезкор суриштирув ўтказилди. Натижада Damas автомашинаси жарима майдонига жойлаштирилиб, ҳайдовчига қонунчиликка мувофиқ маъмурий баённома тузилди.

Текширув давомида хавфли вазият юзага келишида Spark русумли автомашинанинг пиёдалар ўтиш жойи олдида қоидабузарлик билан тўхтаб қолдирилгани ҳам аниқланди. Бу ҳолат Damas ҳайдовчисининг йўлни тўлиқ кўришига жиддий тўсқинлик қилган.

Ҳар икки ҳайдовчи ҳам содир бўлган ҳолатдан афсусда эканини билдириб, бундан буён йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга ваъда берди.

Қонунга мувофиқ, Damas ҳайдовчисига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси, Spark ҳайдовчисига эса 128-6-моддаси асосида маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Йўлда бир лаҳзалик беэътиборлик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу боис ҳайдовчилардан, айниқса пиёдалар ўтиш жойларида, максимал даражада ҳушёр бўлиш талаб этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?