Наманган ва Жиззахда маҳкумларга тиббий ёрдам кечиктирилган

1 дақиқа ўқиш457
Наманган ва Жиззахда маҳкумларга тиббий ёрдам кечиктирилган

Наманган ва Жиззах вилоятларида маҳкумларга тиббий ёрдам ўз вақтида кўрсатилмаган ҳолатлар жамоатчилик эътиборини тортди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил — Омбудсман ушбу ҳолатларни назоратга олди.

Маълум бўлишича, Жиззах вилоятидаги 29-сон манзил-колонияда сақланаётган маҳкум оғир аҳволда бўлишига қарамай, икки кун давомида тўлиқ тиббий ёрдам ола олмаган. У юқори ҳарорат ва иситма билан бир неча тиббиёт муассасаларига олиб борилган, аммо айрим жойларда тўлов ёки йўлланма талаб қилинган, бошқаларида эса мутахассис шифокор йўқлиги сабабли қабул қилинмаган. Кейинчалик унда ўпка билан боғлиқ оғир касалликлар аниқланган.

Омбудсман аралашувидан сўнг маҳкум зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам марказига етказилиб, стационар даволанишга жойлаштирилган. Зарур муолажалардан кейин дори-дармон билан таъминланган.

Шунингдек, текширувлар давомида Жиззах шаҳар вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ва Наманган вилоятидаги тергов ҳибсхонасида ҳам тиббий ёрдам билан боғлиқ муаммолар аниқланган. Хусусан, ҳомиладор маҳкума тиббий кўрик ва даволаниш масаласида мурожаат қилган.

Барча ҳолатлар Омбудсман томонидан алоҳида назоратга олиниб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари маҳкумларнинг соғлиғи давлат ҳимоясида эканини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?