Йўловчи ҳаракати сабаб метро поезди эшиклари ишдан чиқди

1 дақиқа ўқиш446
Йўловчи ҳаракати сабаб метро поезди эшиклари ишдан чиқди

Тошкент метросида йўловчилар хавфсизлигига таҳдид солган ҳолат қайд этилди. 16 декабрь куни “Мустақиллик майдони” бекатидан “Пахтакор” томон ҳаракатланиши керак бўлган поездда йўловчилардан бири вагон эшиклари ёпилаётган пайтда куч билан очишга уринган.

Оқибатда эшикни ҳимоя қилувчи механизм ишдан чиққан. Машинист муаммони жойида бартараф этган бўлса-да, носозлик қисқа фурсат ичида яна такрорланган. Шундан сўнг хавфсизлик қоидаларига мувофиқ, йўловчилар бекатга туширилиб, поезд электродепога юборилган.

“Тошкент метрополитени” матбуот хизмати йўловчиларни метро қоидаларига қатъий риоя қилишга чақириб, бундай беэътибор ҳаракатлар нафақат мулкка зарар, балки инсон ҳаёти учун ҳам жиддий хавф туғдиришини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?