Уйқуга берилган ҳайдовчи сабаб фожиали ЙТҲ содир бўлди

1 дақиқа ўқиш5.3K
Уйқуга берилган ҳайдовчи сабаб фожиали ЙТҲ содир бўлди

Жиззах вилоятида юк автомобиллари иштирокидаги оғир йўл-транспорт ҳодисаси инсон ўлимига олиб келди. Фожеа 17 декабрь куни тунги соат 03:20 ларда Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент–Термиз» автомобиль йўлида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, Самарқанддан Тошкент томон дори-дармон маҳсулотларини ташиб кетаётган Isuzu русумли юк машинаси олдиндан ҳаракатланаётган Howo юк автомобили тиркамасига бориб урилган. Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага Isuzu ҳайдовчисининг рулда ухлаб қолиши сабаб бўлган.

Тўқнашув оқибатида Isuzu ҳайдовчиси, 1996 йилда туғилган Ш.М. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар ҳайдовчиларни, айниқса тунги соатларда, чарчоқ ва уйқучанлик ҳолатида рулга ўтирмасликка чақирмоқда. Бир лаҳзалик беэътиборлик оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?