Бироз аввал, Тошкентнинг Усмон Носир кўчасида жойлашган "Manas" ресторанида ёнғин чиққани, рестораннинг асосий қисми ёниб кул бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ресторан маъмурияти ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган суратлар ва гап-сўзларга изоҳ берди, деб ёзмоқда "Qalampir" сайти.
"Ҳа, бу ҳақиқат. Бизнинг севимли ресторанимиз ёниб кетди. Муҳими шундаки, ҳеч ким жабр кўрмади. "Манас" фақатгина бино эмас, бу бизнинг жамоа, мана шу ташвиш бирлаштирган оиламиз. Бинони ўз ҳолига қайтариш қийин эмас. Тез кунларда ресторанимиз очилиши ҳақида маълум қиламиз", деб ёзилади рестораннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Ҳозиргача ёнғин нима сабабдан келиб чиққани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Оловни бартараф этиш учун 7 та ўт ўчириш машинаси сафарбар этилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди