Тошкент аэропортида одам савдосига уриниш тўхтатилди

Тошкент халқаро аеропортида 1998 йилда туғилган С.Н. икки нафар фуқарони Таиландга фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида юбораётган вақтида қўлга олинди. Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди. Терговда жиноят 2005 йилда туғилган, ҳозирда Таиландда бўлиб турган Ф.А. томонидан ташкил этилгани аниқланган. С.Н. ва Ф.А.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши кураш доирасида тезкор тадбир ўтказилди. Натижада оғир жиноятга чек қўйилди.
Маълум бўлишича, пойтахтда истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган С.Н. икки нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида юбораётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинган.
Тергов жараёнида ушбу жиноий ҳаракат ҳозирда Таиландда бўлиб турган, 2005 йилда туғилган Ф.А. томонидан ташкиллаштирилгани аниқланган. Гумон қилинишича, у чет элдан туриб одам савдоси билан боғлиқ ҳаракатларни мувофиқлаштириб келган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (“б”, “г”, “э”, “з” бандлари) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.































Изоҳлар 0
…