Бектемирда аҳоли тинчлигини бузган шахс бўйича текширув бошланди

Бектемир туманидаги кўп қаватли уйда фуқароларнинг тинчлигини бузган шахс юзасидан текширув бошланди. Ҳодиса 26 июн куни соат 23:55 атрофида Хусайн Бойқаро маҳалласида содир бўлиб, унда 1970 йилда туғилган Х.Б. ҳеч қандай сабабсиз эшикларни тақиллатиб безовта қилган. Шунингдек, мазкур шахс тунги вақтда шовқин кўтариб, 1982 йилда туғилган Б.Э. билан жанжаллашгани аниқланди.
Бектемир туманида кўп қаватли уй аҳолиси тинчлигини бузган шахс билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эркакнинг ҳеч қандай сабабсиз хонадонлар эшигини тақиллатиб, аҳолини безовта қилаётгани акс этган. Ҳодиса 26 июн куни соат 23:55 атрофида Хусайн Бойқаро маҳалласида содир бўлган.
Аниқланишича, 1970 йилда туғилган Х.Б. тунги вақтда шовқин кўтарган ва 1982 йилда туғилган Б.Э. билан жанжаллашган.
Мазкур ҳолат бўйича Бектемир тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Унинг натижасига кўра қонуний қарор қабул қилинади.































Изоҳлар 0
…