Йўл кимники? Чилонзорда Cobalt’лар ўртасида кескин тортишув

1 дақиқа ўқиш932
Йўл кимники? Чилонзорда Cobalt’лар ўртасида кескин тортишув

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида кеча тунги пайт икки нафар Cobalt ҳайдовчиси ўртасида йўл талашиш оқибатида жанжал келиб чиқди. Ҳодиса ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар орқали жамоатчилик эътиборини тортди.

Маълум бўлишича, 21 декабрь куни соат 23:30 атрофида КҲАЙ кўчасида икки автомашина ҳайдовчилари ва уларнинг йўловчилари ўзаро тортишиб қолган. Жанжал вақтида қатнашувчилар йўл ҳаракати қоидаларига беписандлик билан муносабатда бўлиб, жамоат тартибини бузган.

Яхшиямки, воқеа оқибатида жароҳат олиб шифохонага мурожаат қилганлар аниқланмади. Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ички ишлар бўлими томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Мутахассислар ҳайдовчиларни йўлда сабрли бўлишга, тортишув ўрнига қоидаларга амал қилишга чақирмоқда. Йўл — баҳс майдони эмас.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?