date

Оғир жиноят содир этган шахс Польшада ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди

Оғир жиноят содир этган шахс Польшада ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди

Халқаро ҳамкорлик доирасида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида оғир турдаги жиноятни содир этган ва Польша ҳудудида яшириниб юрган шахс Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси ўртасидаги ҳамкорлик туфайли қидирувда бўлган шахс аниқланиб, қўлга олинган. Масъул идоралар томонидан олиб борилган мувофиқлаштирилган тезкор ишлар жиноятчининг жойини аниқлаш ва уни қонун доирасида ушлаш имконини берган.

Қайд этилишича, ушбу шахс халқаро шартномалар ва белгиланган ҳуқуқий тартиблар асосида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинган. Энди у содир этган жинояти учун миллий қонунчиликка мувофиқ равишда жавобгарликка тортилади.

Расмийлар таъкидлашича, бундай натижалар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорлиги, ахборот алмашинуви ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган изчил ишлари самарасидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Оғир жиноят содир этган шахс Польшада ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди