date

Таксичилар 1 январдан солиқларни қандай тўлайди

Таксичилар 1 январдан солиқларни қандай тўлайди

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари учун солиққа тортиш тартиби ўзгаради. Улар учун айланмадан олинадиган солиқнинг пасайтирилган ставкаси — 1% жорий этилмоқда. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Солиқ реал олинган даромаддан ҳисобланади. Масалан, ўзини ўзи банд қилган таксичи бир ойда 2 миллион сўм топган бўлса, тўлайдиган солиғи 20 минг сўмни ташкил этади.

Агар йўловчи ташиш онлайн такси агрегаторлари орқали амалга оширилса, солиқ автоматик ушлаб қолинади: агрегатор ҳайдовчига даромадни ўтказишда 1%ни ушлаб қолади ва бу маблағни мустақил равишда бюджетга йўналтиради. Бу тартиб фақат агрегатор платформаси орқали топилган даромадларга татбиқ этилади, сервисдан ташқарида олинган тушумлар ушбу механизм бўйича солиққа тортилмайди.

Шу билан бирга, кўплаб ҳайдовчилар электрон тўловларни қабул қилиш учун махсус QR-код ўрнатиш талаби бўйича ҳам савол бермоқда. 2026 йил 1 январдан бундай талаб якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга жорий этилади, бироқ таксичилар учун истисно белгиланган.

2025 йил 12 августдаги 247-сон қарорга кўра, солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграция қилинган электрон платформалар орқали йўловчи ташиш ва товар етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган шахсларга QR-код ўрнатиш мажбурияти татбиқ этилмайди. Демак, солиқ тизимига уланган расмий агрегаторлар билан ишлайдиган такси ҳайдовчилари ва курьерларга алоҳида QR-код ўрнатиш шарт бўлмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Таксичилар 1 январдан солиқларни қандай тўлайди