Ҳамкасбига шаҳвоний гаплар айтган 59 ёшли ўқитувчи 5 суткага қамалди

Ҳамкасбига шаҳвоний гаплар айтган 59 ёшли ўқитувчи 5 суткага қамалди

Сурхондарё вилоятининг Музработ туманидаги мактаблардан бирида ишловчи 59 ёшли ўқитувчи аёл ҳамкасбига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Воқеа 2026 йил 3 октябрь куни соат 15:00 атрофида содир бўлган. Ўқитувчи бошқа ҳамкасблари ҳузурида аёлга: «Кўйлагинг қанчалар чиройли, қучоқлаб ўпиб оламан», деган.

Жабрланувчи аёл судда ушбу гаплардан ҳамкасблари олдида қаттиқ хижолат бўлганини билдирган. Унинг таъкидлашича, эркак аввал ҳам унга нисбатан шундай мазмундаги ноўрин гапларни айтган, бироқ бу ҳақда илгари шикоят қилмаган.

Эркак эса судда айтган сўзларини ҳазил тариқасида изоҳлаган ва айбини тан олган.

Суд қарорига кўра, ўқитувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41¹-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топилиб, 5 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар