Тақиқланган моддалар аралашган маҳсулотлар олиб кирилиши фош этилди

1 дақиқа ўқиш69
Тақиқланган моддалар аралашган маҳсулотлар олиб кирилиши фош этилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкентда психоактив ҳамда кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд маҳсулотларни мамлакатга олиб киришга уриниш билан боғлиқ икки ҳолат аниқланди.
  • Тошкент халқаро аеропортида 2002 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаронинг юкидан 978 грамм каннабис мойи ва 500 граммга яқин психоактив модда мавжуд қўзиқоринлар топилди.
  • Тошкент туманида эса 1987 ва 1989 йилларда туғилган икки шахс юкидан «Сибутрамин» моддаси мавжуд 12 992 дона қаҳва маҳсулоти аниқланди.

Тошкентда божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари психоактив ҳамда кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган маҳсулотларни мамлакатга олиб киришга уриниш билан боғлиқ икки ҳолатни аниқлади.

Ҳодисаларнинг бири халқаро аэропортда, иккинчиси эса Тошкент туманида аниқланган.

1. Аэропортда шубҳали маҳсулотлар аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида «Бангкок — Тошкент» рейси билан келган йўловчининг юки текширилган.

Рентген аппарати орқали шубҳали озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланиб, улар қўшимча кўрикдан ўтказилган.

Натижада 2002 йилда туғилган, муқаддам судланган Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи фуқаронинг юкидан:

  • 978 грамм каннабис мойи;

  • 500 граммга яқин психоактив модда мавжуд қўзиқоринлар

аниқланган.

Маълум қилинишича, маҳсулотлар кейинчалик сотиш мақсадида олиб кирилган.

2. «Дамас»да қарийб 13 минг дона маҳсулот топилди

Иккинчи ҳолат Тошкент туманида аниқланган. «Дамас» русумли автомобиль текширилганда Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Учкўприк туманларида яшовчи, 1987 ва 1989 йилларда туғилган икки шахснинг юкидан шубҳали маҳсулотлар топилган.

Текширувда улар таркибида кучли таъсир қилувчи «Сибутрамин» моддаси мавжуд бўлган 12 992 дона қаҳва маҳсулоти экани аниқланган.

Қайд этилишича, маҳсулотлар қўшни республикадан олиб келинган ва уларни Фарғона вилоятида сотиш режалаштирилган.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тақиқланган маҳсулотлар савдосига қарши чоралар кучайтирилмоқда

Мазкур ҳолатлар ДХХ ва божхона органлари томонидан мамлакат ҳудудига тақиқланган ва кучли таъсир қилувчи моддаларни олиб кириш ҳамда уларни тарқатишга қаратилган уринишларни аниқлаш бўйича назорат давом этаётганини кўрсатади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?