date

Самарқандда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ни ҳақоратлаган шахсга нисбатан суд қарори чиқарилди

Самарқандда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ни ҳақоратлаган шахсга нисбатан суд қарори чиқарилди

2025 йил 30 декабрь куни 2004 йилда туғилган бир фуқаро интернетнинг «Телеграм» ижтимоий тармоғида ўзига тегишли профиль орқали бир нечта Telegram каналида изоҳ қисмида диний адоватни тарғиб қилувчи материал тарқатганлиги аниқланган. Мазкур материалда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)га ҳақоратли сўзлар айтилган.

Ўтказилган терговга қадар текширувлар давомида, фуқаронинг ҳаракатлари қонун доирасида текширилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184³-моддасига асосланган маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ушбу маълумотлар судга юборилди.

Пахтачи туманининг 2026 йил 9 январдаги суд қарорига кўра, фуқаронинг хатти-ҳаракати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184³-моддасига мувофиқ, диний адоватни тарғиб қилиш билан боғлиқ эканлиги аниқланиб, унга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, миллий, ирқи, этник ёки диний адоватни тарқатиш, сақлаш ёки тайёрлаш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига кўра жазоланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ни ҳақоратлаган шахсга нисбатан суд қарори чиқарилди