ЙПХни масхаралаган видео муаллифи 7 суткага қамалди

1 дақиқа ўқиш394
ЙПХни масхаралаган видео муаллифи 7 суткага қамалди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сурхондарё вилоятининг Денов туманида ЙПХ ходимларини видеога олиб, ҳақоратли изоҳлар билан Instagramга жойлаштирган фуқарога 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
  • У видеони 2026 йил 9 январ куни хизмат вазифасини бажараётган инспекторларни тасвирга олиб тайёрлаган ва лавҳалар 2,5 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган.
  • Ҳуқуқбузар судда айбини тўлиқ тан олиб, видеони обуначилар сонини ошириш мақсадида жойлаштирганини билдирган.

Сурхондарё вилоятида йўл-патрул хизмати ходимларини обрўсизлантирувчи видео тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларда тарқатган фуқарога нисбатан қатъий чора кўрилди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Денов туманида яшовчи фуқаро 2026 йил 9 январь куни хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимларини видеога олган. Кейинчалик у мазкур лавҳаларга ҳақоратли овоз ва изоҳларни монтаж қилиб, шахсий Instagram саҳифасига жойлаштирган. Натижада ушбу видео инспекторларнинг шаъни ва обрўсига путур етказган.

Ходимларнинг айтишича, видео қисқа вақт ичида 2,5 миллион мартадан ортиқ томоша қилинган. Изоҳлар эса ҳақорат ва ҳаққоратларга тўлган бўлиб, бу ҳолат жамоатчилик орасида салбий кайфиятни кучайтирган. “Изоҳларда мен ҳақимда ҳам, ота-онам ҳақида ҳам оғир сўзлар қолдирилган. Қаттиқроқ чора кўрилса, бу бошқаларга ҳам сабоқ бўлади”, деган инспекторлардан бири.

Ҳуқуқбузар суд жараёнида айбини тўлиқ тан олган. У видеони фақат обуначилар сонини ошириш мақсадида жойлаштирганини, қилган ишидан пушаймон эканини билдирган.

Суд қарорига кўра, фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини обрўсизлантиришга қаратилган фото ёки видео материалларни тарқатишни назарда тутувчи моддаси билан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Айтиш жоиз, бу каби ҳолатлар аввал ҳам кузатилган. Қашқадарё вилоятида ЙПХ инспекторини обрўсизлантириш мақсадида видеолар тарқатган шахс ҳам 7 суткага қамалган эди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимини автомобиль капоти устида судраб кетган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, Сурхондарёда яна бир ҳолатда ЙПХ инспекторларини ҳақоратлаб, видеони ижтимоий тармоққа жойлаштирган ҳайдовчи аёлга 4 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган.

Мутахассислар фуқароларни ижтимоий тармоқларда масъулиятли бўлишга, хизмат вазифасини бажараётган ходимларни ҳақорат қилиш ёки обрўсизлантириш қонун олдида жавобгарликка олиб келишини унутмасликка чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?