Итни шафқатсизларча ўлдириб йейишган уч нафар шахс 10 суткага қамалди

1 дақиқа ўқиш890
Итни шафқатсизларча ўлдириб йейишган уч нафар шахс 10 суткага қамалди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 12 январ куни Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман суди итга нисбатан шафқациз муносабатда бўлган уч нафар шахсни айбдор деб топиб, ҳар бирига 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
  • Ҳуқуқбузарликда улардан бири итни ушлаб турган, иккинчиси сўйган, учинчиси эса терисини шилиб олган.
  • Ит гўштини бўлиб, бошқалар билан бирга истеъмол қилган яна бир шахс аниқланган бўлса-да, у жавобгарликка тортилмаган.

Маълум қилинишича, 12 январь куни Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судида мазкур ҳолат кўриб чиқилган. Суд қарорига мувофиқ, айбдор деб топилган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми асосида 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Жамият маълумотига кўра, ҳуқуқбузарлик бир неча шахс иштирокида содир этилган. Улардан бири итни ушлаб турган, иккинчиси уни сўйган, учинчиси эса ҳайвоннинг терисини шилиб олган. Шунингдек, ит гўштини бўлиб, бошқалар билан бирга истеъмол қилган яна бир шахс борлиги аниқланган, аммо у жавобгарликка тортилмаган.

Бу ҳолат жамоатчиликка ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувлар орқали маълум бўлган. Видеоларда Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро ўз итини шафқатсиз тарзда ўлдириб, гўштини истеъмол қилгани акс этгани айтилган. Шундан сўнг “Меҳр ва Оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти Ички ишлар вазирлигига расмий мурожаат йўллаб, ҳолатни қонуний тартибда ўрганишни талаб қилган.

Кейинчалик “Эколог” жамоат бирлашмаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида асосий айбланувчи Янгийўл шаҳрида истиқомат қилувчи 27 ёшли фуқаро экани маълум бўлган. Ташкилот маълумотларига кўра, у аввал ҳам итларни, жумладан, ўзига тегишли ҳайвонларни мунтазам равишда ўлдириб, гўштини истеъмол қилиб келган. Айрим ҳолатларда кучукчалар ҳам сўйилгани қайд этилган.

Воқеа жойига ҳайвонларни ҳимоя қилувчи волонтёрлар ва маҳалла вакиллари етиб борган пайтда, уйда айбланувчининг онаси ва синглиси ҳам бўлган. Улар дастлаб бўлиб ўтган ҳолатни рад этган, ҳатто видеолар намойиш этилгандан кейин ҳам ишонмаган.

Дастлаб гумонланувчига нисбатан маъмурий иш қўзғатилган, аммо кейинчалик у итни ёлғиз ўлдирмаганини, бу ишга яна икки нафар шахс аралашганини маълум қилган. Шу сабабли иш қўшимча текширув учун вақтинча тўхтатилган.

Қўшимча тергов ҳаракатлари натижасида барча иштирокчилар аниқланиб, иш қайтадан судда кўриб чиқилди. Якунда суд уч нафар шахсни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда айбдор деб топиб, уларни маъмурий қамоққа ҳукм қилди.

Ушбу воқеа жамоатчиликда катта резонанс уйғотиб, ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазо чораларини янада кучайтириш масаласини кун тартибига олиб чиқди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?